kk
Free
Jubron Halil Jubron

Al Mustafo

Лубнон аслли романнавис файласуф, шоир ва мусаввир Жуброн Ҳалил Жуброннинг (1883 — 1931) адабий-фалсафий мероси замонавий араб адабиёти ва фалсафаси тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Унинг асарлари, айниқса, эътиборингизга ҳавола этилаётган “The Prophet” (ўзбекча талқинда — “Ал Мустафо”) номли бадиалар куллиёти Ғарбу Шарқда мутаносиб тарзда кенг шуҳрат қозонган. Адибнинг номи ҳақли равишда Нитсше, Юнг, Гёте ва Эмерсон каби атоқли намоёндалар қаторида тилга олинади. Ҳалил Жуброн асарларида Ҳақиқат ва Гўзаллик, Мангу Қалб ва Тангри Муҳаббатининг ҳар дам муштараклиги тараннум этилади, мусиқага йўғрилган сатрлари аро мутеликнинг ҳар қайси кўринишларига барҳам беришга, авомликдан халос бўлиб, ниҳоят мусаффоликнинг чин йўлига қадам қўйишга даъватлар янграйди. Ўз ўрнида, бадиий қиймати ҳам юксак ушбу даъватларни ҳис эта олиш кишига кўп нарсалар ваъда этади.
52 printed pages
Have you already read it? How did you like it?
👍👎
fb2epub
Drag & drop your files (not more than 5 at once)